воскресенье, 17 ноября 2013 г.

Биласизми..? Ўйинда энг кўп гапирган ва бақирган футболчи- бу Пеле!

* Кузатувчиларнинг ҳисоблаб чиқишларича, Алессандро Неста кунига ўртача 793та мактуб олади. Уларда асосан муҳаббат изҳор этилади, шунингдек, «Лацио»дан кетгани учун танқид қилинади, таътил ёки бирор байрам кечасини бирга ўтказишга таклиф ёзилади.

* Қолаверса, кўз ёшлари ва лаб изи туширилган мактублар ҳам етарли. Яна фанатлар футболчидан дастхат сўрашади, бахт тилашади, мақтов сўзлари битишади.

* Испания 2-лигасидаги бир ўйинда, баҳс якунланишига 3 дақиқа қолганида жамоа ўйинчилари ҳакамга эътироз билдириб, қўполлик қиладилар. Рефери эса бунга парво ҳам қилмай барча футболчиларни «қизил» билан «сийлайди».

* Битта клуб таркибида энг кўп гол уриш бобида футбол қироли - Пелега тенг келадигани йўқ. У Бразилиянинг «Сантос» жамоаси таркибида 1116 учрашувда 1091 марта зафар қучган.

* Пеле ҳаёти давомида 88 мамлакатга ташриф буюрган. 9 нафар қирол ва 1 нафар қиролича, 2 нафар Рим папаси ва 70та давлат президенти билан учрашган. Дунёнинг турли давлатларида футбол қиролига бағишланган 10дан ортиқ фильм яратилган ва 90тага яқин қўшиқ ёзилган.

* Аргентина терма жамоаси ўз тарихида 24та халқаро совринни қўлга киритган. Уларнинг орасида жаҳон даражасидаги олий совринлар сони 6та. Миллий жамоа 2 марта, 20 ёшгача бўлган ёшлар термаси эса 4 марта жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

* Канадалик 10 ёшли қизалоқ Хло Кечланд 30 сония вақт ичида тўпни ерга туширмасдан 155 марта жонглёр қилган. Рекорд 2006 йилнинг 12 декабрь куни Канаданинг Виктория шаҳрида қайд этилган.

* Футбол тарихида стадионга ҳайкали қўйилган биринчи футболчи - бу Пеле. Унинг шарафига 1969 йили ҳайкал ясашган. Ундан кейин эса аргентиналик Габриэль Батистутага Флоренцияда шундай эҳтиром кўрсатишган.

* Швециялик Томас Луидман иккита рекорд ўрнатган. У тўпни боши билан 8 соат 32 дақиқаю 3 сония давомида ҳаракатлантирган. Иккинчиси - ерда ётган ҳолда 9 дақиқа 57 сония давомида тўп билан ҳунар кўрсатган.

* Бразилиялик Мартино Эдуардо Ориже оёқлари ва боши ёрдамида 19 соат 30 дақиқа давомида тўпни ерга туширмай ҳаракат қилган.

* Аргентиналик Виктор Рубилар бир вақтнинг ўзида 5та тўпни ерга тушириб юбормасдан ўйнатган - 10 сония ҳавода ушлаб турган.

* Европа чемпионлар кубоги (лигаси)да ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида ғолиб чиққанлар қаторига Мигель Муньос, Жованни Траппатони, Йохан Кройфф, Карло Анчелотти, Франк Райкаард ва Хосеп Гвардиолалар киришади.

* Бразилиялик таниқли ҳужумчи Аилтон профессионал фаолияти давомида 16та клуб шарафини ҳимоя қилган. У Бразилиянинг «Испирангу», «Интернасионал», «Можи Мирим», «Санта Крий», «Гуарани Капиненсе», Мексиканинг «Тигресуаил», Германиянинг «Вердер», «Шальке-04», «Гамбург», «Дуйсбург», Сербиянинг «Црвена Звезда», Туркиянинг «Бешиктош», Швейцариянинг «Грассхоппер», Украинанинг «Металлург» Д., Австриянинг «Алтах» клубларида тўп сурган.

* Беқиёс юлдуз - Пеле ўйинлар давомида энг кўп қичқирган ва энг кўп гапирган футболчидир.

* Камерун термаси ва «Интер» ҳужумчиси Самуэль Это`О мобиль телефонлар шайдоси. Унинг бундай матоҳлари сони 400тага яқин.

* Италиялик ҳимоячи Марко Матерацци 2006 йилги жаҳон чемпионати финалида рўй берган тарихий воқеа ҳақида «Мен Зиданга нима деган эдим», деб номланган китобни нашр эттирган.

* Энг кўп гол урган футболчини биласизми? Пеле! Йўқ? Бу - бразилиялик футбол қиролининг ҳамюрти Артур Фриденрейх. У 1909-1934 йиллар давомида 1329та голга муаллифлик қилган.

* Европа чемпионлар кубогида энг кўп зафар қучган футболчи - Франциско Хенто. У «Реал» клуби билан (1956-1960, 1966) 6 марта нуфузли совринни боши узра баланд кўтарган.

* Европа миллий терма жамоаларида энг кўп гол урган футболчи - Ференц Пушкаш. У Венгрия терма жамоаси учун 84 ўйинда 83та гол ҳосил қилган.

* Икер Касильяс - 4 карра жаҳон, 3 карра Европа чемпиони. Ушбу дарвозабон Испаниянинг турли ёшдаги терма жамоалари (U-15, U-16, U-20 ва катталар) билан жаҳонда тенгсиз бўлган. Европада эса U-16 ва катталар термасида зафар қучган.


P.S: Ўзим йиққан маьлумотлар асосида тайёрладим.

Фурқат ЮСУПОВ
Манба: furqatyusupov.blogspot.com

Комментариев нет:

Отправить комментарий